platina.uz

Ижтимоий объектларга мўлжалланган минглаб тонна кўмир талон-торож этилгани айтилмоқда

Қорақалпоғистонда масъуллар умумий баҳоси 1 млрд сўмлик жами 2,5 минг тонна кўмирни талон-торож қилгани аниқланган. 

Жамият
17 декабрь 2024 йил
Ижтимоий объектларга мўлжалланган минглаб тонна кўмир талон-торож этилгани айтилмоқда

Ижтимоий соҳа объектларини иситиш учун етказиб берилган кўмирни талон-торож қилганлар аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нукус тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда давлат хусусий шерикчилик битимига асосан кўмир етказиб берувчи “N.A.” МЧЖга ижтимоий соҳа объектларини иситиш учун етказиб берилган кўмир ўлчовдан ўтказилганида, МЧЖ масъул шахслари умумий баҳоси 1 млрд сўмлик жами 2 514 тонна кўмирни талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Давлат хусусий шерикчилик битимига асосан кўмир етказиб берувчи “O.D.” МЧЖ раҳбари О.Қ. ва бошқалар куз-қиш мавсумида Косонсой туманидаги бюджет ташкилотларини иситиш учун ажратилган умумий баҳоси 263,1 млн сўмлик 609,9 тонна кўмирни бошқа шахсларга қиммат нархларда сотиб юбориб, талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+