Кўмир қачон ва қаердан сотилади? Расмий баёнот берилди
Кўмир омборларга етказилгандан сўнг аҳолига сотув mycoal.uz электрон платформаси орқали ташкил этилади. Сотув санаси, омбор манзили ва мавжуд кўмир миқдори ҳудудлар кесимида шу платформада очиқ эълон қилиб борилади.

2026 йилда аҳоли эҳтиёжлари учун 1 млн 530 минг тонна маҳаллий кўмир етказиб бериш режалаштирилган. Бу ҳақда "Ўзбеккўмир" АЖ хабар берди.
Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари учун дастлабки партиялар тадбиркорлар томонидан харид қилинган, етказиб бериш ишлари давом этмоқда.
Кўмир омборларга етказилгандан сўнг аҳолига сотув mycoal.uz электрон платформаси орқали ташкил этилади. Сотув санаси, омбор манзили ва мавжуд кўмир миқдори ҳудудлар кесимида шу платформада очиқ эълон қилиб борилади.
Аҳолидан кўмир сотуви ҳақидаги маълумотларни фақат расмий манбалар ва mycoal.uz орқали олиш сўралади.

Айни вақтда ҳудудларда хонадонлар рўйхатини шакллантириш ва аҳоли эҳтиёжларини аниқлаш ишлари давом этмоқда.
Хонадонлар эҳтиёжини қисқа муддатларда тўлиқ шакллантириш кўмирни ҳудудларга самарали тақсимлаш ва аҳолига ўз вақтида етказиб беришнинг муҳим шарти ҳисобланади.





