platina.uz

Нилуфар Нормирзаева Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланди

У тайинловга қадар Янгийўл тумани ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди. 

Жамият
5 кун аввал, 20:27
Нилуфар Нормирзаева Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланди
Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги.

Нормирзаева Нилуфар Анваржановна - Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Нилуфар Нормизаева 1976 йил Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. Мутахассислиги - мусиқа ўқитувчиси, миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими.

У фаолияти давомида Янгийўл тумани ҳокимлигининг бир қатор масъул лавозимларида фаолият олиб борган.

Тайинловга қадар, Янгийўл тумани ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.

Аввалроқ Зебо Саидова Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари бўлганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+