platina.uz
Жамият

Ўзбекистонга яна совуқ об-ҳаво қайтиши кутилмоқда

16 декабрда ҳаво ҳарорати минимуми шимолда - 15°С, республиканинг катта қисмида эса - 12°С, водий вилоятларида -10°С гача пасаяди. Қор ёғиши мумкин. 

Ўзбекистонга яна совуқ об-ҳаво қайтиши кутилмоқда
Фото: Platina.uz

Ўзбекистонда ҳафта давомидаги бироз илиқ ҳароратдан сўнг совуқ яна қайтади. 15-16 декабрда ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда.

Шимолда 14 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 15 декабрда баъзи жойларда қор ёғади. 16 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан

7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 14 декабрда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ, 15 декабрда кечаси 3-8° совуқ, кундузи 0-5° совуқ; 16 декабрда кечаси 10-15° совуқ, кундузи 3-8° совуқ бўлади.

Марказий вилоятларда ҳарорат 14 декабрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 7-12° илиқ; 15 декабрда кечаси 0-5° илиқ бўлади, кундузи 3° совуққача пасаяди; 16 декабрда кечаси 7-12° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Жанубда ҳарорат 14 декабрда кечаси 2-7° илиқ, кундуз 9-14° илиқ; 15 декабрда кечаси 2-7° илиқ бўлади, кундузи 0-2° совуққача пасаяди; 16 декабрда кечаси 3-8° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.

Водий вилоятларида ҳарорат-5-10 даражагача пасаяди. Тоғли ҳудудларда ҳарорат минимуми -13 даражагача тушади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid