platina.uz

Марказий банк раиси лавозимидан олиниши кутиляпти

Президент Марказий банк раисини лавозимдан бўшатиш бўйича Олий Мажлис Сенатига тақдимнома киритди. 

Иқтисод
11 декабрь, 12:42
Марказий банк раиси лавозимидан олиниши кутиляпти

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов ишдан олиниши кутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Олий Мажлис Сенатига Марказий банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратовни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида тақдимнома киритилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Мамаризо Нурмуратов 1960 йил Самарқанд вилоятида туғилган. 1993-1996 — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки илмий тадқиқотлар маркази директори.

1996-2000 — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари.

2000-2004 — Ўзбекистон Республикаси Молия вазири.

2004-2006 — Самарқанд вилояти ҳокими.

2006-2017 — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг маслаҳатчиси сифатида ишлаган.

2017 йилдан — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси лавозимида ишлаб келаётганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+