platina.uz

Рус-украин урушидан кейин ўзбек банкларида ҳисобрақам очиш кескин кўпайди

Олий Мажлис 41-ялпи мажлисида Марказий банк раиси 2022 йил бўйича ҳисобот берди.

Жамият
2 июнь 2023 йил
Рус-украин урушидан кейин ўзбек банкларида ҳисобрақам очиш кескин кўпайди

Россия - Украина уруши бошлангандан буён 60 мингдан ортиқ норезидентлар ўзбек банкларида ҳисобварақлар очган. Уларнинг маблағлари 892 млн.долларни ташкил этмоқда.

Олий Мажлиснинг 41-ялпи мажлисида Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов ҳам ўз ҳисоботи билан чиқиш қилди.

МБ раисининг таъкидлашича, ҳисобот даврида Ўзбекистон банкларидаги депозитлар тизимида ўзгаришлар кузатилган. Аҳолининг умумий омонатлари 1,7 баробарга ошган. Бу эса валютадаги муддатли омонатларда камайишига сабаб бўлган.

Шунингдек, Нурмуратовнинг айтишича, ҳозирда аҳолининг қўлида қарийб 12 млрд АҚШ доллари бор.

"Биз ҳозир буларнинг ҳаммасини жалб қила олмаймиз. Лекин юқорида айтилганидек, одамлар долларларини сўмга алмаштириб муддатли депозитларга қўйишни бошлаган ва бу биз учун қувончли ҳол" – дей Марказий банк раиси.

Бу жами чакана депозитларнинг (6 млрд.доллар) қарийб 15 фоизи дегани маълум қилинди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+