platina.uz
Жамият

Жанубий Корея собиқ мудофаа вазири қамоқхонада ўзини ўлдиришга уринди

У мамлакат президенти томонидан ҳарбий ҳолат жорий этилишидан кейин ушланганди.  

Жанубий Корея собиқ мудофаа вазири қамоқхонада ўзини ўлдиришга уринди

Жанубий Кореянинг собиқ мудофаа вазири Ким Ён Хён тергов изоляторида ўз жонига қасд қилишга уринди. Бу ҳақда Жанубий Корея ОАВлари хабар бермоқда.

У мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилинган ва президент томонидан бекор қилинганидан сўнг ҳибсга олинганди.

Жанубий Кореянинг собиқ мудофаа вазири мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этишда президент Юн Сок Ёл ва бошқалар билан тил бириктирганликда гумонланиб ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда CNN.

"Ким 8 декабрдан бери ҳибсда. Прокурорлар унга айблов қўйиш ёки қўйиш-қўйишни ҳал қилишлари учун 20 кунгача вақтлари бор. Қўзғолон айблови бўйича айблов энг юқори ўлим жазосини ҳам ўз ичига олади", - дейилади хабарда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid