ЖСТга аъзолик бўйича Покистон ва Таиланд билан музокаралар якунланди
Икки давлат вакиллари Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиши тўғрисидаги протоколни имзолади.
Иқтисод
10 декабрь 2024 йил

Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилоти бўйича Покистон ва Таиланд билан музокараларни якунлади. Бу ҳақда президентнинг ЖСТ масалалари бўйича вакили Азизбек Ўрунов маълум қилди.
Ўзбекистон Покистон вакиллари 7 декабрь куни тегишли протоколни имзолади. Учрашувда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев ҳам иштирок этди.
Шунингдек, шу куни Таиланднинг ЖСТдаги вакили Пимчанок Питфилд Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиши тўғрисидаги протоколни имзолаганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ икки йирик давлат АҚШ ва Хитой билан музокаралар якунланганди.