Фарғонада қарийб бир миллиард сўм қалбаки пуллар аниқланди
Уч фуқаро 200, 100 ва 20 минг сўмлик купюралар кўринишидаги қалбаки банкнотларни пуркагичли принтер ёрдамида чоп этган.
Жамият
10 декабрь, 14:33
Қарийб 1 млрд сўмлик қалбаки пулларнинг муомалага киритилишининг олди олинди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда Фарғона вилоятида яшовчи 3 нафар фуқаро ўзаро тил бириктириб, қалбаки 998 млн 740 минг сўм пулни Жиззах вилоятида 27200 АҚШ долларига сотаётган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Терговга қадар текширув давомида мазкур шахслардан олинган 200, 100 ва 20 минг сўмлик купюралар кўринишидаги қалбаки банкнотлар пуркагичли принтер ёрдамида чоп этилганлиги маълум бўлди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.