Тошкент автобусларига нақдсиз тўлов қилиш янги йилдан кучга киради
Йўл ҳақини тез ва арзон тўлаш учун эса электрон тўлов тизимларидан (транспорт карталари ёки банк карталари) фойдаланиш керак бўлади.
Тошкентда 2025 йил 1 январдан бошлаб автобусларда нақд пул қабул қилиш амалиёти тўхтатилади.
Нақд пул орқали автобусларда ҳаракатланиш учун Тошкент шаҳридаги бекатларда ва улар яқинида ўрнатилган барча тўлов қурилмалари яъни, Paynet, MultiPay ва Oson инфокиоскалари орқали бир марталик чипта харид қилиш керак бўлади.
Йўл ҳақини тез ва арзон тўлаш учун эса электрон тўлов тизимларидан (транспорт карталари ёки банк карталари) фойдаланиш тавсия этилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 1 январдан жамоат транспортида нархлар ошади.
Унга кўра:
бир йўловчи қатнови учун чекланган тариф – 3000 сўм. Бунда, бир йўловчи қатнови учун 1 марталик тўловни электрон тўлов тизими орқали амалга оширилганда рағбатлантирувчи чегирма қўлланилган ҳолда – 1700 сўм;
бир йўловчининг багажини ташиш бўйича хизмат учун – 4 000 сўм;
қатновлар сонига боғлиқ ҳолда белгиланган тариф режаларини ҳисоблаш учун чекланган тариф – 1600 сўм этиб белгиланади