Зафар Азимов Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
У бунгача Халқ банки бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Жамият
6 декабрь, 15:21
Зафар Абдумажидович Азимов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Platina.uz манбаси хабар берди.
У бунгача Халқ банки бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
У аввал Марказий банк Иқтисодиётнинг базавий тармоқларини молиялаштириш бўйича тижорат банклари фаолиятини мониторинг қилиш департаменти директори, 2019-2021 йилларда "Ўзсаноатқурилишбанк" акциядорлик тижорат банки бошқаруви раисининг ўринбосари сифатида ҳам ишлаган.