platina.uz

Жанубий Кореядаги ўзбеклар огоҳликка чақирилди

Мамлакатдаги Ўзбекистон элчихонаси зарурат учун телефон рақамларини қолдирган.

Жаҳон
3 декабрь, 21:29
Жанубий Кореядаги ўзбеклар огоҳликка чақирилди

Жанубий Кореяда юзага келаётган ички сиёсий вазиятдан келиб чиққан ҳолда, мамлакатдаги ўзбеклар турли митинглар ва намойишларда иштирок этмасликка, одамлар гавжум жойларга бормасликка чақирилди.

"Ўзингизнинг шахсий хавфсизлигингиз ва соғлигингизни эҳтиёт қилишга чақириб қоламиз. Зарурат бўлган ҳолатда қуйидаги телефон рақамга мурожаат қилишингиз сўралади: +82 10 3213 4505, +82 10 2909 4334", дейилади хабарда.

Аввалроқ Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат эълон қилинганди. Бу сўнгги 44 йил ичида биринчи марта содир бўлмоқда.

Айни пайтда Жанубий Корея парламенти ҳарбий ҳолатни бекор қилиш учун овоз берди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+