platina.uz

Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат эълон қилинди

Президент Юн Сок Ёл мухолиф Демократик партияни Шимолий Кореяга ён босишда айблаб чиқди. 

Жаҳон
3 декабрь, 19:40
Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат эълон қилинди

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди, деб хабар бермоқда Yonhap.

Бу қарор, давлат раҳбарининг сўзларига кўра, "Шимолий Кореяни қўллаб-қувватловчи кучларни йўқ қилиш ва эркин конституциявий тузумни ҳимоя қилиш" учун қабул қилинган.

Президент Юн Сок Ёл (2022 йилда "Халқ қудрати" партиясидан сайланган) мухолиф Демократик партиядан бўлган рақибларини айблади. Унинг айтишича, парламентни назорат қилувчи партия Шимолий Кореяга хайрихоҳлик ва ҳукумат ишини фалаж қиладиган давлатга қарши ҳаракатлар содир этмоқда.

Yonhap агентлиги таъкидлашича, томонлар ўртасида бюджет бўйича келишмовчиликлар давом этмоқда, Демократик партия уни қисқартириш, жумладан, ҳукумат захира фонди, президент девони ва ҳуқуқ-тартибот идоралари учун сарф-харажатлар камайтириш тарафдори.

Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги барча турдаги қўшинлар қўмондонларига жанговар шайликни оширишни буюрган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+