platina.uz

Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги Баҳрайнга берилди

2025 йилги мусобақалар Ўзбекистон пойтахти Тошкентда бўлиб ўтиши лозим эди.  

Спорт
2 декабрь, 15:15
Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги Баҳрайнга берилди
Тошкентдаги Олимпия шаҳарчаси қурилиши.

Осиё ёшлар ўйинларига мезбонлик қиладиган мамлакат ўзгарди.

2025 йил Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган Осиё ёшлар ўйинларига мезбонлик қиладиган давлат номи алмашди. Бу ҳақда Осиё Олимпия кенгаши Instagram тармоғидаги саҳифасида эълон қилган.

"Осиё Олимпия кенгаши Ўзбекистон мезбонлигида Тошкентда ўтказилиши керак бўлган Ёшлар ўртасидаги 3-Осиё ўйинлари 2025 йилда Баҳрайнда ўтказилишини маълум қилади.

Бугун, 2 декабр куни ўтказилган ташкилот ижрои қўмитаси йиғилишида бу ҳақдаги қарор қабул қилинди", - дейилади Осиё Олимпия кенгаши расмий ахборотида.

Ўзбекистондан нега мезбонлик олиб қўйилгани ҳақида изоҳ берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур спорт мусобақалари сабаб Тошкентда олимпия шаҳарчаси бунёд этилаётганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+