Қашқадарёда бюджетдан қарийб 28 млрд сўм пул ажратилди
Шаҳрисабз туманидаги 500 га ер майдонини яхшилаш мақсадида 3.5 км узунликдаги металл қувур тортиш иншооти учун 9,5 млрд сўм, Кўкдала тумани ҳокими ва ўринбосарларига хизмат уйи сотиб олиш учун 2 млрд сўм берилиши маълум қилинган.
Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгаши қарори билан турли мақсадлар учун республика бюджети ссуда маблағлари ҳисобидан 27 млрд 805 млн сўм маблағ ажратилди. Қарор иловасида маблағларнинг сарфланиш жадвали келтириб ўтилган.
Давлат-хусусий шериклик асосида асосида хусусий секторга берилмаган етти (Ғузор, Деҳқонобод, Касби, Китоб, Қамаши, Миришкор ва Шаҳрисабз тумани) мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларининг иссиқлик тизимларини яҳшилаш билан боғлиқ харажатлар учун 1,5 млрд сўм, Деҳқонобод туманнинг "Янги Ўзбекистон" МФЙ дан барпо этилаётган кўп қаватли уйларни коммуникация муҳандислик тармоқларидан канализация тармоғи қурилишини давом эттириш билан боғлиқ харажатлар учун 1 млрд сўм, вилоят ССБ биносини таъмирлаш ва жиҳозлаш учун 1,5 млрд сўм, Шаҳрисабз тумани "Наврўз" ҳудудидаги 500 га ер майдонларини яхшилаш мақсадида 3.5 км узунликдаги металл қувур тортиш иншоотида бажарилган қурилиш- тиклаш ишлари билан боғлиқ харажатлар учун 9,5 млрд сўм ажратилиши белгиланган.
Бундан ташқари ҳарбий маъмурий сектор жамғармасига 1,3 млрд сўм, Китоб туманидаги 49-мактаб биносини реконструкция қилиш, кутубхона ва фаоллар зали қуриш учун 1 млрд сўм, Кўкдала тумани ҳокими ва ўринбосарларига хизмат уйи сотиб олиш учун 2 млрд сўм ва бошқалар учун пул ажратилади.
Аввалроқ Навоийда ҳам бюджетдан 30 млрд сўмдан ошиқ маблағ ажратилганди.