platina.uz

Ўзбекистон ЖСТга аъзолик бўйича Хитой билан музокараларни якунлади

Аввалроқ бошқа бир йирик давлат - АҚШ билан музокаралар тугалланганди. Шундай қилиб, 22 та мамлакат билан музокаралар охирига етказилди.

Иқтисод
29 ноябрь, 16:20
Ўзбекистон ЖСТга аъзолик бўйича Хитой билан музокараларни якунлади

Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиб кириш бўйича Хитой билан икки томонлама музокараларни якунлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Ўрунов маълум қилди.

Яқинда АҚШ билан ҳам музокаралар якунланган эди. АҚШ ва Хитойнинг Жаҳон савдо ташкилотидаги нуфузини инобатга оладиган бўлсак, бу муҳим ютуқ саналади.

"Йил якуни Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аьзолиги бўйича жуда мазмунли бўлмокда - иккита энг йирик глобал савдо эгалари - Америка ва Хитой билан музокалар якунланди", дея ёзган Ўрунов.

Шундай қилиб, 22 та мамлакат билан музокаралар охирига етказилди.

Эслатиб ўтамиз, ноябр ойи бошида АҚШ Ўзбекистонни ЖСТга киришини қўллаб-қувватлаши маълум бўлганди. Музокаралар 14 ой давом этди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+