Қимор ўйинларини тарғиб этувчи ўттизга яқин сайт блокланди
Рақобат қўмитаси қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни тарғиб қилишга қаратилган веб-сайтлар бўйича таҳлиллар ўтказган.
Қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларри тарғиб этаётган ўттизга яқин сайт блокланди.
Рақобат қўмитаси томонидан қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни тарғиб қилишга қаратилган веб-сайтлар юзасидан доимий ўрганиш ва таҳлиллар олиб борилмоқда.
Рекламага оид қонунбузилишларга нисбатан тезкор чоралар кўриш мақсадида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Бунда, букмекерлик хизматларига оид рекламани тарғиб қилувчи веб-сайтларга киришни чеклаш (блоклаш) чоралари кўрилмоқда.
Хусусан, амалга оширилган ишлар натижасида букмекерлик хизматларни тарғиб қилувчи 42 та веб-сайтни блоклаш бўйича АОКАга таклифлар киритилган.
Шундан 30 га яқин сайтлар белгиланган тартибда блокланган.