Акциядорлик жамиятлари ходимларига акцияларни сотиб олиш учун имтиёзли ҳуқуқ берилади
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун қабул қилинди.

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун қабул қилинди.
Ушбу қонун билан акциядорларнинг дивидендлар тўланишига оид ҳуқуқлари мустаҳкамланмоқда, акциядорлик жамиятлари ходимларига акцияларни имтиёзли шартларда сотиб олиш ҳуқуқи берилмоқда.
Шунингдек, АЖларда веб-сайтлар мавжуд бўлишининг мажбурийлиги тўғрисидаги ва улар томонидан ахборотнинг ошкор этилиши борасида қўйилган талаблар соддалаштирилади.
Бундан ташқари, фонд биржаларининг фаолиятини тартибга солиш ваколати Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига юклатилмоқда.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.