Қиморни реклама қилган 70 га яқин сайтлар блокланди
"Реклама тўғрисида"ги қонуннинг 46-моддасига мувофиқ, қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар рекламаси тақиқланади.

Қиморни реклама қилган 70 га яқин сайт блокланди.
Рақобат қўмитаси томонидан қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни тарғиб қилишга қаратилган веб-сайтлар юзасидан доимий ўрганиш ва таҳлиллар олиб борилди.
Рекламага оид қонунбузилишларга нисбатан тезкор чоралар кўриш мақсадида Тегишли ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Бунда, букмекерлик хизматларига оид рекламани тарғиб қилувчи веб-сайтларга киришни чеклаш (блоклаш) чоралари кўрилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган вақтида амалга оширилган ишлар натижасида букмекерлик хизматларни тарғиб қилувчи 86 та веб-сайтни блоклаш бўйича Тегишли назорат органига маълумотлар киритилиб, шундан 70 га яқин сайтлар белгиланган тартибда блокланган.
"Реклама тўғрисида"ги қонунининг 46-моддасига мувофиқ, қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар рекламаси тақиқланади.
Қўмита томонидан бу йўналишдаги мониторинг ишлари тизимли давом эттирилмоқда.