platina.uz

Литвада юк самолёти турар-жой биноси устига қулади

Самолёт бортида тўрт учувчи борлиги маълум, ҳозирча улардан бири қутқарилган. 

Жамият
25 ноябрь 2024 йил
Литвада юк самолёти турар-жой биноси устига қулади

25 ноябр куни эрталаб Вилнюс аэропорти яқинида DHL юк самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда Reuters агентлиги аэропорт расмийлари ва Литва полициясига асосланиб хабар берди.

Delfi хабарига кўра, самолёт икки қаватли турар-жой биноси устига қулаган. Воқеа жойида катта ёнғин келиб чиққан.

Самолётда тўрт киши бўлганлиги айтилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, учувчилардан бири қутқариб қолган. Яна бир кишининг ўлими тасдиқланган. Уйда яшовчиларга зарар етмаган.

Flightradar 24 хизмати маълумотларига кўра, гап Лейпцигдан учаётган Boeing 737 юк самолёти ҳақида кетмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+