platina.uz

Олмалиқда порахўр сувчилар қўлга тушди

Улар оилавий поликлиникадаги сув ҳисоблагич бузилганидан келган қарзни йўқотмоқчи бўлишган.

Жамият
22 ноябрь, 17:58
Олмалиқда порахўр сувчилар қўлга тушди

“Тошкент вилояти сув таъминоти” АЖ абонентлар бошқармаси мутахассиси Х.А. Олмалиқ шаҳрида жойлашган оилавий поликлиникадаги сув ҳисоблагич ускунасининг тамғаси бузилгани бўйича тузилган далолатномани ва қайта ҳисобланган 204 млн. сўм зарарни ўз ҳамкасби орқали бартараф қилиб бериш эвазига 1600 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

У Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор тадбирда қўлган олинган.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур ноқонуний ишга алоқадор бўлган АЖ абонентлар бошқармасининг яна бир мутахассиси А.А. ўз хизмати учун ушбу пулдан 1300 долларни олган вақтида ушланган.

Ҳозир мазкур ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+