platina.uz

Олмалиқда мансабдор катта пора билан ушланди

У 0,28 гектардан иборат ер участкасини 3 қисмга бўлиб бериш ва ҳар бир ер участкасига алоҳида кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришни ваъда қилган.

Жамият
29 ноябрь 2023 йил
Олмалиқда мансабдор катта пора билан ушланди

Давлат кадастрлар палатаси Олмалиқ шаҳар филиали бош муҳандиси А.И. Хонобод кўчасида жойлашган 0,28 гектардан иборат ер участкасини 3 қисмга бўлиб бериш ҳамда ҳар бир ер участкасига алоҳида кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 4000 доллар миқдоридаги пулни пора сифатида талаб қилган.

У олдиндан 1800 долларни олиб, кейинчалик қолган 2200 долларни ариза муаллифидан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Жабрланган фуқаро С.Ж. Тошкент вилояти ИИБ ЖҚБ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмасига бу бўйича мурожаат қилган. Вилоят прокуратураси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган.

Мазкур ҳолат юзасидан департаментнинг вилоят бошқармаси Жиноят кодексининг 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб боряпти.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+