platina.uz

Ўзбекистон Кубага биринчи элчисини тайинлади

Улуғбек Лапасов Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили сифатида ҳам ишини давом эттиради.

Сиёсат
4 соат аввал
Ўзбекистон Кубага биринчи элчисини тайинлади

Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов бир вақтнинг ўзида мамлакатнинг Кубадаги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар берди.

20 ноябр куни Лапасов Куба президенти Мигел Марио Диас-Канел Бермудесга ишонч ёрлиқларини топширган. Суҳбатда Мигел Бермудес Куба Ўзбекистон билан дўстлик, ўзаро ҳурмат ва манфаатларни ҳисобга олиш тамойилларига асосланган муносабатларни қадрлашини айтган.

Улуғбек Лапасов 2023 йил августидан буён Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили ҳисобланади. У аввал Ўзбекистоннинг Женевадаги бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги Ўзбекистоннинг доимий вакили сифатида ишлаб келган.

Ўзбекистон ва Куба ўртасида дипломатик муносабатлар 2006 йил 13 мартда ўрнатилган. Мамлакатлар бир-бирининг ҳудудида дипломатик ваколатхоналарга эга эмас.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+