platina.uz

Абхазия президенти истеъфога чиқишини эълон қилди

Мамлакатда бир ҳафтадан буён давом этаётган намойишлар фонида тан олинмаган давлат раҳбари ва бош вазири кетишга рози бўлди. 

Жаҳон
19 ноябрь, 8:36
Абхазия президенти истеъфога чиқишини эълон қилди

Тан олинмаган Абхазия республикаси президенти Аслан Бжания мухолифат босими остида истеъфога чиқди.

Шу билан бирга, парламентни эгаллаб олган мухолифат билан келишилган ҳолда мамлакат ҳукумати раҳбари ҳам кетади.

"Мамлакатда барқарорлик ва конституциявий тузумни сақлаш мақсадида, Абхазия Республикаси Конституциясининг 63-моддасига мувофиқ, мен Абхазия Республикаси Президенти лавозимидан истеъфога чиқишим бўйича ариза ёзаман", — дейилади Бжания йўлланган баёнотида.

Бундан сал олдин Абхазия мухолифат етакчиларидан бири Адгур Ардзинба журналистларга мухолифат ва ҳукумат музокаралардан сўнг президент Бжания ва ҳукумат раҳбари Александр Анквабнинг истеъфога чиқишига келишиб олганини айтди.

Россия" Интерфакс" агентлиги хабарига кўра, президент вазифасини вице-президент Бадра Гунба, бош вазир вазифасини эса аввалроқ ушбу лавозимни эгаллаб келган Валерий Бганба бажаради.

Бжания шанба куни истеъфога чиқишга ваъда берганди, бу истеъфони талаб қилган намойишчилар тан олинмаган республика парламент биносини эгаллаб олгандан кейин содир бўлганди.

Абхазия пойтахтида тартибсизликлар бир ҳафта олдин бошланган. Бунинг сабаби, расмийларнинг Россия билан янги инвестиция шартномасини қабул қилиш нияти эди. Кўпгина маҳаллий аҳоли рус бизнесининг кенгайиши уларни туризмдан тушадиган даромаддан маҳрум қилади, деб қўрқишади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+