Шавкат Мирзиёев таниқли рус актёрини мукофотлади
Сергей Безруков сўнгги йилларда Ўзбекистонга тез-тез келиб, ёш актёрларга маҳорат дарслари ўтишда анча фаоллик кўрсатаётган эди.
Шавкат Мирзиёев фармони билан россиялик таниқли актёр Сергей Безруков "Дўстлик" ордени билан мукофотланди.
Шунингдек, Россия халқ артисти, балет артисти ва режиссёр Андрис Лиепа ҳам шу мукофотга лойиқ кўрилди.
Улар Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик, иттифоқчилик муносабатларини ривожлантириш, халқларимизнинг анъанавий дўстлик ва ҳамжиҳатлик алоқаларини мустаҳкамлаш борасидаги катта хизматлари, ўзининг ёрқин ва бетакрор истеъдоди, хусусан, кино ва театр йўналишидаги сермаҳсул ижодий фаолияти билан маданият ва санъат соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш, маънавий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва бойитишга қўшаётган муносиб ҳиссаси учун тақдирланган.