platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев дунёнинг энг нуфузли 50 мусулмони қаторига кирди

Рўйхат Иорданиядаги Қироллик ислом стратегик тадқиқотлар маркази (RISSC) томонидан тайёрланган The Muslim 500 нашрида эълон қилинди.

Шавкат Мирзиёев дунёнинг энг нуфузли 50 мусулмони қаторига кирди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2027 йил учун тузилган дунёнинг 500 нафар энг нуфузли мусулмони рейтингида 40-ўринни эгаллади.

Рўйхат Иорданиядаги Қироллик ислом стратегик тадқиқотлар маркази (RISSC) томонидан тайёрланган The Muslim 500 нашрида эълон қилинди.

Ўзбекистон президенти аввалги йилларда ҳам мазкур рўйхатдан ўрин олган. Бироқ 2024–2026 йилги нашрларда у аниқ ўринлар белгиланмаган 450 нафарлик рўйхатда эди. 2027 йилги рейтингда эса илк бор энг нуфузли 50 мусулмон қаторига кирди.

Нашр муаллифлари Ўзбекистон президентининг фаолиятини бир нечта йўналиш бўйича баҳолаган.

Хусусан, валюта ислоҳоти, иқтисодиётни эркинлаштириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш, савдо алоқаларини кенгайтириш ва пахтачиликда тизимли мажбурий меҳнатга барҳам берилиши қайд этилган.

Шунингдек, Марказий Осиё давлатлари билан муносабатларни яхшилаш, минтақавий ҳамкорликни кучайтириш ва Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилган.

Рейтинг бошидан Саудия қироллик вакиллари, Туркия ва Покистон раҳбарлари, Эрон олий раҳбари ҳам жой олган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid