platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Доналд Трампнинг махсус вакилини қабул қилди

Сержио Гор билан учрашувда Ўзбекистон – АҚШ стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Доналд Трампнинг махсус вакилини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 октябрь куни АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Горни қабул қилди.

Ўзбекистон – АҚШ стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг Ўзбекистонга бўлажак ташрифи, “С5+1” форматидаги вазирлар учрашуви ҳамда Ўзбекистон – Америка ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг иккинчи йиғилишига тайёргарлик кўриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Бўлажак тадбирларни мазмунан бойитиш, янги ташаббусларни ишлаб чиқиш ва устувор йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлиги билдирилди.

Шавкат Мирзиёев Доналд Трампнинг махсус вакилини қабул қилди

Қисқа вақт ичида савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, инвестицияларни жалб этиш ва қўшма ишбилармонлик ташаббусларини илгари суришнинг самарали механизмига айланган ишбилармонлик кенгашининг аҳамияти ортиб бораётгани алоҳида таъкидланди.

Икки мамлакат етакчилари иштирокида ўтказиладиган бўлажак халқаро тадбирлар режаси юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid