Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг биринчи мажлиси қачон ўтиши аниқ бўлди
Йиғилишларда раис ва раис ўринбосари аниқланади, шунингдек, бош вазир номзоди илгари сурилади.
Сиёсат
16 ноябрь 2024 йил
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сайловидан кейинги биринчи мажлиси 18 ноябр куни бўлиб ўтади. Сенатнинг биринчи мажлиси эса 19 ноябр куни ўтказилади.
Парламентнинг ҳар икки палатаси ушбу йиғилишларда раис ва раис ўринбосарини аниқлайди, шунингдек, бош вазир номзоди илгари сурилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент фармони билан тўққизта сенатор тайинлаганди.