platina.uz

Ливандаги БМТ кучлари штаб-квартирасига снаряд келиб тушди

Италиялик бомба бўйича мутахассислар тезда ҳудудни ўраб олган ва назорат остида портлашни амалга оширган.

Жаҳон
16 ноябрь, 10:10
Ливандаги БМТ кучлари штаб-квартирасига снаряд келиб тушди

БМТнинг Ливандаги Муваққат кучлари штаб-квартираси артиллериядан ўққа тутилди.

Бу ҳақда ташкилотнинг Телеграм-каналидаги хабарда айтилган.

"15 ноябр тушдан кейин Шама шаҳридаги БМТ кучлари штаб-квартирасига 155 миллиметрли артиллерия снарядлари келиб тушди. Снаряд портламади", - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, италиялик бомба йўқ қилиш бўйича мутахассислар тезда ҳудудни ўраб олган ва назорат остида портлашни амалга оширган. Тинчликпарвар кучлардан ҳеч ким жабрланмаган.

Айрим таҳлилчиларга кўра, катта эҳтимол билан бу Исроил кучлари снарядидир. Аввалроқ Исроил мудофаа вазири Исроил Кац Ливанда ўт очишни тўхтатиш шартларини эълон қилган эди. Унинг сўзларига кўра, Исроил" Ҳизбуллоҳ" ҳаракатини тугатиш бўйича мақсадларига эришмагунча унга зарба беришда давом этади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+