platina.uz
Жамият

Россиянинг Пенза вилоятида ўзбекистонликлар автоҳалокатга учради

Ҳодисада 3 киши ҳалок бўлган, шундан 1 нафари Ўзбекистон фуқароси, 2 нафар шахснинг Ўзбекистон фуқаролигига мансублиги аниқланмоқда. 

Россиянинг Пенза вилоятида ўзбекистонликлар автоҳалокатга учради

Жорий йилнинг 10 ноябр куни Россиянинг Пенза вилоятида Ўзбекистон фуқаролари иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Унинг натижасида 3 киши воқеа жойида ҳалок бўлган.

ЙТҲ оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, шундан 1 нафари Ўзбекистон фуқароси, 2 нафар шахснинг Ўзбекистон фуқаролигига мансублиги аниқланмоқда

Шунингдек 2 нафар фуқаромиз турли хил тан жароҳатлари билан Пенза вилояти Кузнецк туманлараро шифохонаси жойлаштирилган.

Ушбу ҳолат Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси назоратига олиниб тегишли мувофиқлаштириш ишларни бўйича жойига чиққан холда ташкиллаштирилмоқда.

"Маҳаллий масъул ваколатли органлар билан ҳалок бўлганларни Ватанга қайтариш ишларини амалга ошириш, шунингдек жабрланганларга тиббий муолажа кўрсатилишини Бош консулхона ўз назоратига олган" дейилади Қозондаги консуллик хабарида.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid