Афрўза Ҳамдамова икки карра жаҳон чемпионига айланди
Ўзбекистонлик шахматчи қиз ўтган йили FIDE жаҳон чемпионатида 14 ёшгача бўлган қизлар орасида ҳам муддатидан олдин ғолибликни қўлга киритганди.
Спорт
9 ноябрь, 10:17
Ўзбекистонлик шахматчи Афруза Ҳамдамова муддатидан аввал икки карра жаҳон чемпионига айланди.
Бразилияда бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги FIDE Жаҳон чемпионатида у 10 та партияда 9,5 очко тўплади (9 та ғалаба, 1 дуранг).
Энди охирги турда қандай натижа кўрсатишидан қатъи назар, бирорта рақиби унга ета олмайди.
Афруза ўтган йилги FIDE жаҳон чемпионатида 14 ёшгача бўлган қизлар орасида ҳам муддатидан олдин ғолибликни қўлга киритганди ва жаҳон чемпионига айланган Ўзбекистондаги илк аёл шахматчи бўлганди.