Метронинг гавжум тўққизта бекатида ҳожатхоналар қурилади
Аввал "Чилонзор" бекатида синов тариқасида она ва бола хонаси ҳамда ҳожатхона ишга туширилганди.
Жамият
8 ноябрь, 12:02
Тошкент метросининг гавжум бўлган тўққизта бекатида она ва бола хоналари, ҳожатхоналар қурилади. Бу ҳақда метро маъмурияти хабар берди.
"Бундан бир муддат олдин пойтахт метрополитенининг" Чилонзор" бекатида синов тариқасида она ва бола хонаси ҳамда ҳожатхона ишга туширилган эди.
Йўловчилар томонидан ушбу қулайлик илиқ кутиб олингани ва синов жараёнлари ўзини оқлади.
Шунингдек, бошқа бекатларга нисбатан йўловчилар билан гавжум бўлган яна 9 та метро бекатида она ва бола хонаси ҳамда ҳожатхона қурилиши учун зарур ишлар амалга оширилиши бошланмоқда", дейилади хабарда.