platina.uz

Тошкентда газ таъминоти ходими ушланди

У тадбиркордан газ таъминоти лойиҳа ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига 2 200 АҚШ доллари олган. 

Жамият
7 ноябрь, 12:10
Тошкентда газ таъминоти ходими ушланди

Тошкентда табдиркорга газ таъминоти лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаб беришни ваъда қилган газ таъминоти ходими ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди. Унда “Сергелитумангаз” газ таъминоти маҳаллада ишлаш хизмати газчиси А.Э. “N.T.” МЧЖ раҳбари Р.М.нинг ишончига кириб, танишлари ёрдамида корхона учун газ таъминоти лойиҳа ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига 2 200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган.

Сўнг пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+