platina.uz
Жамият

Шавкат Умрзоқов 28 млрд сўмдан ошиқ маблағ ажратиш бўйича қарор имзолади

Пул Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан "Ўзтрансгаз"га янги газ тармоғи қуриш учун берилади. 

Шавкат Умрзоқов 28 млрд сўмдан ошиқ маблағ ажратиш бўйича қарор имзолади

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов маблағ ажратиш бўйича қарор имзолади.

Тошкент шаҳар ҳокими 2026 йил 18 март куни газ таъминоти инфратузилмасини яхшилашга қаратилган қарорни имзолади. Ҳужжатга кўра, Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан "Ўзтрансгаз" АЖга 28,2 миллиард сўм маблағ ажратилади.

Ажратилган маблағ "Тошкент иссиқлик электр станциялари" АЖ эҳтиёжлари учун мўлжалланган бўлиб, лойиҳа доирасида 12,5 километр узунликдаги янги газ тармоғи қурилади ҳамда мавжуд тармоқлар демонтаж қилинади.

Қарор Тошкентни 2030 йилгача ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури, "Янги авлод" махсус саноат зонасини ташкил этиш ва унинг инфратузилмасини ривожлантиришга оид ҳукумат ҳужжатларига мувофиқ қабул қилинган.

Маблағларнинг мақсадли сарфланиши "Ўзтрансгаз" томонидан таъминланади, молиялаштириш жараёни эса Ғазначилик хизмати орқали амалга оширилади.

Шунингдек, давлат молиявий назорати органлари томонидан назорат ўрнатилиб, ажратилган маблағлар бўйича ҳисобот халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига тақдим этилади. Мутахассислар фикрича, мазкур лойиҳа пойтахтдаги саноат ва энергетика объектларини барқарор газ таъминоти билан таъминлаш ҳамда инвестицион муҳитни яхшилашга хизмат қилади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid