platina.uz
Жамият

Тошкентда маҳаллий бюджетдан 1,5 млрд сўмдан ошиқ пул ажратилди

Маблағ кўп квартирали уйларнинг энергия самарадорлигини оширишга сарфланади. 

Тошкентда маҳаллий бюджетдан 1,5 млрд сўмдан ошиқ пул ажратилди

​Тошкент шаҳрида кўп квартирали уйларнинг энергия самарадорлигини ошириш учун маблағ ажратилди.

Бу ҳақда ​Тошкент шаҳар ҳокимининг 2026 йил 9 сентябрдаги қарори эълон қилинди.

Унга кўра, Чиноз ва Олтиариқ тажрибаси асосида пойтахтимиздаги кўп квартирали уйларнинг энергия самарадорлигини ошириш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг захира жамғармасидан жами 1 млрд 565,4 млн сўм маблағ ажратилди.

​Мазкур маблағлар қуйидаги манзиллардаги кўп квартирали уйлар учун йўналтирилади:

​Олмазор тумани, Қичқириқ МФЙ, Қорақамиш 1/3 даҳаси (46, 47, 50, 51-уйлар) — 331,96 млн сўм;

​Учтепа тумани, Фарҳод МФЙ, 23-мавзе (4, 5, 21, 22, 23-уйлар) — 588,68 млн сўм;

​Чилонзор тумани, Диёр МФЙ, 8-мавзе (1, 2, 3, 4, 5-уйлар) — 288,76 млн сўм;

​Юнусобод тумани, Акбаробод МФЙ, 3-мавзе (16, 17, 18, 19-уйлар) — 200,03 млн сўм;

​Яккасарой тумани, «Шоҳжаҳон» МФЙ (Бобур кўчаси, 36, 38-уйлар) ва «Дамариқ» МФЙ (Бобур кўчаси, 81/5, 81/6-уйлар) — 155,97 млн сўм.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid