Тошкентда турли мақсадлар учун бюджетдан 6 млрд сўмдан ошиқ пул ажратилди
Яшнобод туманидаги мактабга очиқ спорт майдони қурилишига 1 млрд сўм берилади.

Тошкентда турли мақсадлар учун бюджетдан 6 млрд сўмдан ошиқ пул ажратилди.
Бу ҳақда Халқ депутатлар Тошкент шаҳар Кенгашининг тегишли қарори эълон қилинди. Қарор 2026 йил 12 март куни эълон қилинган.
Ажратилган маблағлар ҳисобидан қуйидаги муҳим лойиҳалар амалга оширилади:
-Яшнобод туманидаги 23-мактабда очиқ спорт майдони қурилади (1 млрд сўм берилади);
-Олмазор туманидаги 185-мактабнинг ўқув бинолари, спорт ва фаоллар зали, иситиш тизими таъмирланади ва Қорақамиш 1/3 даҳасида футбол майдони қурилади (985,1 млн сўм).
-Мирзо Улуғбек туманидаги 525-сонли боғчанинг спорт майдончаси ва сув ҳавзаси таъмирланади (447,7 млн сўм берилади).
Шунингдек, Чилонзор туманидаги "Чилонзор" МФЙ ҳудудида болалар майдончаси таъмирланади (500 млн сўм ажратилади).Шайхонтоҳур туманидаги 7 та маҳаллада (Чархновза, Катта Оқтепа ва бошқалар) қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилади (997,2 млн сўм).
Маблағларнинг мақсадли сарфланиши устидан назорат Давлат молиявий назорати инспекциясига(И. Наимов) ва қарор ижроси Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б. Рахмонов зиммасига юклатилган.
