Маҳаллий бюджетдан маблағ ажратилгани ҳақидаги қарор нега яшириб қўйилди?
Хусусан, 2023 йил 15 март куни имзоланган 196-14-0-Q/23-сонли қарорда шаҳар ҳокимлиги маъмурий биносини сақлаш, 2023 йил учун коммунал, интернет ва бошқа харажатларни қоплаш мақсадида маҳаллий бюджет захира маблағлари ҳисобидан 5,2 млрд. сўм пул ажратилган.
Аммо бу қарор “шахсга доир маълумотлар, васийлик ва ҳомийлик ёки амалдаги қонунчиликка мувофиқ бошқа турдаги фойдаланиши чекланган ахборот мавжудлиги туфайли” деган важ билан тизимда яшириб қўйилган.
Лекин қарор давлат харидлари порталидаги шартномаларга илова қилинган. Бошқа бир ҳолатда эса 15 мартда чиққан бу қарор 14 февралдаги, яъни роппа-роса 1 ой аввал тузилган шартномага асос қилиб кўрсатилган.
Хўш, нега маҳаллий бюджет захира маблағлари ҳисобидан 5,2 млрд. сўм пул ажратилгани ҳақидаги қарор яшириб қўйилди? Бу қарорда қандай шахсга доир маълумотлар, васийлик ва ҳомийлик ёки амалдаги қонунчиликка мувофиқ бошқа турдаги фойдаланиш чекланиши керак бўлган қандай ахборот мавжуд? Шу саволга жавоб йўқ ҳозирча.
Эслатиб ўтамиз: Бахтиёр Раҳмонов Тошкентга 2023 йил январда вақтинча ҳоким бўлган ва март ойида бўшатилиб, эски лавозимига қайта тайинланган. Унинг ўрнига Шавкат Умрзоқов вақтинча ҳоким этиб тайинланган.