platina.uz

Наманган вилоятида 7 ноябрдан иситиш мавсуми бошланмоқда

Вилоятда коммунал ва бошқа соҳалар мутасаддилардан иборат Тезкор штаб тузилади. 

Жамият
7 ноябрь, 9:01
Наманган вилоятида 7 ноябрдан иситиш мавсуми бошланмоқда

Наманган вилоятида аҳоли турар жойлари ва ижтимоий соҳа объектларини иситиш мавсуми 2024 йил 7 ноябрдан бошланади. Бу ҳақда ҳоким Шавкат Абдураззоқовнинг фармойиши эълон қилинди.

Вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси "Иссиқлик манбаи" ДУК билан биргаликда коммунал хизматлар кўрсатилаётган ҳудудлардаги кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа ва бошқа объектларга қиш мавсумида узлуксиз ҳамда бир меъёрда иссиқлик энергияси етказиб берилишини таъминлайди. Вилоятда коммунал соҳа мутасаддиларидан иборат Тезкор штаб тузилади. Туман ва шаҳарлар ИИБ биноларида мазкур штабга бириктирилган бошқа штаблар ташкил этилади. Улар 2024 6 ноябрдан 2025 йил 15 мартгача туну-кун фаолият юритади.

Табиий газ етиб бормайдиган ҳудудларни суюлтирилган газ билан таъминлаш чоралари кўрилади.

Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Ғ. Жамолов ҳамда Ғ.Муродхўжаевлар зиммаларига юкланган.

Эслатиб ўтамиз, 7 ноябрдан Тошкент ва Навоийда ҳам иситиш мавсуми бошланиши хабар берилганди. Ўзбекистон бўйлаб илк бор 1 ноябрдан Сурхондарёда иситишга старт берилганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+