Навоийда ҳам иситиш мавсуми 7 ноябрдан бошланади
Бу ҳақда ҳоким Нормат Турсуновнинг фармойиши эълон қилинди.
Навоий вилоятида иқтисодиёт тармоқлари, уй-жой фонди ва ижтимоий соҳа объектларини иситиш мавсуми 2024 йил 7 ноябрдан бошланади. Бу ҳақда ҳоким Нормат Турсуновнинг фармойиши эълон қилинди.
Вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси "Иссиқлик манбаи" ДУК билан биргаликда коммунал хизматлар кўрсатилаётган ҳудудлардаги кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа ва бошқа объектларга қиш мавсумида узлуксиз ҳамда бир меъёрда иссиқлик энергияси етказиб берилишини таъминлайди.
Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Э.Камолов ҳамда вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи А.Ниёзов зиммаларига юкланган.
Эслатиб ўтамиз, 7 ноябрдан Тошкентда ҳам иситиш мавсуми бошланиши хабар берилганди. Ўзбекистон бўйлаб илк бор 1 ноябрдан Сурхондарёда иситишга старт берилганди.