platina.uz
Жамият

Навоийнинг тўрт ҳудудида ноқонуний олтин қазиб олаётганлар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбирлар ўтказилган. 

Навоийнинг тўрт ҳудудида ноқонуний олтин қазиб олаётганлар аниқланди

Олтинни ноқонуний қазиб олиш ва қумдан ажратиш ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Томди тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро О.И. ва бошқалар “Бессопан” саноат майдони ҳудудидан таркибида умумий баҳоси 569,8 млн сўмлик 315,1 грамм олтин моддаси бўлган 5 200 кг маъданли тошларни ноқонуний равишда қазиб олган вақтида ушланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Конимех тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Т.Т. ва Т.Ғ. ўзаро тил бириктириб, “Караката” ОФЙ ҳудудида таркибида олтин моддаси бўлган қум ва тошларни олтин изловчилар усулида махсус ускуналар орқали қазиб олиш фаолияти билан шуғулланиб келаётганликлари аниқланган.

Департаментнинг Хатирчи тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаро У.Р. “Зарафшон” МФЙ ҳудудидаги хонадонида қум ва тошдан олтин ажратиб олиш билан шуғулланиб келганлиги аниқланиб, ундан таркибида олтин зарралари бўлган 160 кг қум-тошлари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, фуқаро С.Х. ҳам “Зарафшон” МФЙ ҳудудидаги хонадонида қум ва тошдан олтин ажратиб олиш билан шуғулланиб келганлиги аниқланиб, ундан таркибида олтин зарралари бўлган 300 кг қум-тошлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 196-2-моддаси (фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида рухсатномасиз қазиб олиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid