platina.uz

Тошкентда иситиш мавсуми 7 ноябрдан бошланади

5 ноябр соат 00:00 дан бошлаб манбалардан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракати йўлга қўйилади.

Жамият
4 ноябрь, 11:30
Тошкентда иситиш мавсуми 7 ноябрдан бошланади

Тошкентда иситиш мавсуми 7 ноябрдан бошланади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги маълум қилди.

"Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан, марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчи истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлаш мақсадида, 5 ноябр соат 00:00 дан бошлаб иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракати йўлга қўйилади.

Мувофиқ равишда, 7 ноябрдан бошлаб иссиқлик энергияси билан босқичма-босқич таъминлаш ишлари бошланади" дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда иситиш мавсуми 6 ноябрдан бошланган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+