Икки вилоятда 8 ноябрдан иситиш мавсуми бошланади
Жиззахда 8 ноябрдан ижтимоий аҳамиятга эга бўлмаган ҳамда мавсумий табиий газ истеъмолчиларига газ етказиб бериш тўхтатилади.
Тошкент ва Жиззах вилоятларида 8 ноябрдан иситиш мавсумига старт берилади. Бу ҳақда ҳар иккала вилоят ҳокимларининг қарорлари эълон қилинган.
Жумладан, Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев қарорига кўра, 8 ноябр соат 10:00 иссиқлик энергиясининг айланма ҳаракати йўлга қўйилади.
Шахар ва туман ҳокимлари барча ижтимоий соҳа ходимлари билан биргаликда бир ҳафта муддатда қўшимча равишда барча ижтимоий соҳа объектларидаги иситиши қозонларини хатловдан ўтказади.
Қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокими ўринбосари Ш.Маҳмудов зиммасига юкланган.
Жиззах вилояти ҳоким Эргаш Салиев имзолаган қарорга кўра, 8 ноябрдан вилоятда ижтимоий аҳамиятга эга бўлмаган ҳамда мавсумий табиий газ истеъмолчиларига газ етказиб бериш тўхтатилади. Электр ва табиий газдан ноқонуний фойдаланганларга нисбатан кескин чоралар кўрилиши белгиланган.
Бугундан Навоий, Тошкент шаҳри ва Наманганда иситиш мавсуми бошланиши белгиланган.