platina.uz

Фарғонада 4 фуқаро овқатдан заҳарланди

Суриштирувга кўра улар хот-дог маҳсулоти истеъмол қилгани аниқланган. Беморларнинг ҳолати қониқарли экани айтилмоқда. 

Жамият
7 ноябрь, 15:42
Фарғонада 4 фуқаро овқатдан заҳарланди

Фарғона вилоятида 4 киши фастфуддан заҳарланди.

Cанэпидқўмита Фарғона вилояти бошқармаси Ўзбекистон тумани бўлимига 6 ноябрь куни туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли Юқумли касалликлар бўлимига 4 нафар беморни ошқозон-ичак фаолиятининг функциясини бузилиши ташхиси билан ётқизилганлиги юзасидан хабарнома берилган.

Ушбу хабарномага асосан Cанэпидқўмита ходимлари томонидан санитария-эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилган.

Суриштирув давомида беморларнинг 2 нафари 2024 йил 5 ноябрь куни тушлик вақтида Ўзбекистон тумани "Яйпанбозорбош" МФЙ, Ибн Сино кўчасида фаолият олиб бораётган фастфуд маҳсулоти тайёрлаб сотиш шохобчасида хот-дог маҳсулотини истеъмол қилганлиги, яна 2 нафар бемор эса ушбу туманнинг "Оқтепа" МФЙ, "Туркистон" кўчасида фаолият олиб бораётган “OQTEPA MINI FOOD” номли фастфуд маҳсулоти тайёрлаб, сотиш шохобчасида хот-дог маҳсулотини истеъмол қилганлиги маълум бўлди.

Беморлар шифохонада шифокорлар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб, “Ошқозон-ичак фаолиятининг функциясини бузилиши” ташхиси билан бўлимга ётқизилди. Беморларнинг умумий ҳолати қониқарли.

Ушбу ҳолат Санэпидқўмита мутахассислари томонидан тўлиқ назоратга олинган. Ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+