platina.uz

Акмалжон Маҳмудалиев Cирдарё вилояти ҳокими этиб тасдиқланди

Депутат Покиза Аҳмеджанова эса Халқ депутатлари Cирдарё вилояти Кенгаши раиси этиб сайланган. 

Жамият
7 ноябрь, 13:55
Акмалжон Маҳмудалиев Cирдарё вилояти ҳокими этиб тасдиқланди
Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги.

Акмалжон Маҳмудалиев Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Халқ депутатлари Cирдарё вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси ўтказилди.

Сессияда депутат Ахмеджанова Покиза Шавкатовна Халқ депутатлари Cирдарё вилояти Кенгаши раиси этиб сайланди.

Шунингдек, сессияда халқ депутатлари Cирдарё вилояти Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, вилоят Кенгашининг регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Маслаҳатлашувда Президент томонидан Cирдарё вилояти ҳокими лавозимига Маҳмудалиев Акмалжон Азимжонович номзоди кўрсатилганлиги билдирилди.

Халқ депутатлари Cирдарё вилояти Кенгашининг қарори билан Акмалжон Маҳмудалиев Cирдарё вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+