“Тошкент ёшларни севади” лойиҳаси доирасида SMM мактабда илк дарслар бошланди
Мазкур ойлик доирасида Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи 1000 нафар аёл-қизни SMM’га бепул ўқитиш режалаштирилган.
Жамият
1 ноябрь 2024 йил
![“Тошкент ёшларни севади” лойиҳаси доирасида SMM мактабда илк дарслар бошланди](https://cp.platina.uz/media/CACHE/images/photo_2024-11-01_12-32-52.439ba9047dd7.webp)
Пойтахт ҳокимлиги ташаббуси билан Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи, 30 ёшгача бўлган 1000 нафар қиз замонавий касбга ўқитилиб, уларнинг бандлигини таъминлаш ва даромад топишларига имконият яратиш мақсадида лойиҳа эълон қилинганди.
Мазкур лойиҳа доирасида 25 октябргача 3 мингга яқин номзодлар рўйхатдан ўтишди. Ушбу рўйхатдан ўтганлар билан боғланиб, талабларга мос келувчи аёл-қизлар саралаб олинмоқда. Ушбу жараёнда саралашдан ўтган илк номзодлар учун 1 ноябрдан SMM мактабда дарслар бошланди.
Рўйхатдан ўтган аёл-қизлар билан боғланиб, уларни саралаш ва дарсларга жалб этиш ишлари давом этмоқда.