platina.uz

СММ мактабда бепул ўқиш учун рўйхатдан ўтиш якунланмоқда

“Тошкент ёшларни севади” ойлиги доирасида 1000 нафар қизни бепул ўқитишга қаратилган лойиҳа учун аризалар қабули 25 октябрь куни якунланади.

Жамият
25 октябрь 2024 йил
СММ мактабда бепул ўқиш учун рўйхатдан ўтиш якунланмоқда

Пойтахт қизларини замонавий касбларга ўқитиб, бандлигини таъминлаш ва энг асосийси, уларни даромадли қилиш мақсадида Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи 30 ёшгача бўлган 1 000 нафар қиз “Тошкент ёшларни севади” ойлиги доирасида СММ соҳасига мутлақо бепул ўқитилиши хабар берилганди.

25 октябрь куни соат 12:00 ҳолатига кўра, 3 мингдан ортиқ аризалар келиб тушди. Бугун, 25 октябрь куни соат 00:00да мазкур лойиҳа учун қабул якунланади.

Аёл-қизлардан фурсатни бой бермай тезроқ рўйхатдан ўтиш сўралмоқда. Бунинг учун яна бир неча соат вақт бор.

Рўйхатдан ўтиш учун: @smaktabbot

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+