Янги лойиҳада 1200 нафардан ошиқ номзод рўйхатдан ўтди
"Тошкент ёшларни севади" лойиҳаси доирасида пойтахтда истиқомат қилувчи, 30 ёшгача бўлган 1000 нафар қиз SMM соҳасига бепул ўқитилиши эълон қилинганди.
Ёшларнинг замонавий касбларни ўрганишга бўлган талаби жуда юқори: @smaktabbot орқали 1200 дан ортиқ номзодлар рўйхатдан ўтди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Тошкент ёшларни севади" лойиҳаси доирасида пойтахтда истиқомат қилувчи, 30 ёшгача бўлган 1000 нафар қиз SMM соҳасига бепул ўқитилиши ҳақида эълон қилганди.
24 соат ичида @smaktabbot Телеграм боти орқали рўйхатдан ўтганлар сони 1200 дан ошди. Бу натижа шуни кўрсатадики, аёл-қизлар орасида SMM соҳасини ўрганишга бўлган қизиқиш жуда юқори. Шундай экан, талабгорлардан вақтни бой бермасдан, 25-октябргача рўйхатдан ўтиш сўралади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги аёл-қизларимизнинг билим олиб, иш топишлари ва даромадли бўлишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди ва бунга алоҳида эътиборни янада кучайтиради.