Ўзбекистон БМТда Кубани қўллаб овоз берди
Кубадан АҚШ эмбаргосини олиб ташлашга икки давлат қарши чиқди: Қўшма Штатларнинг ўзи ва Исроил.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси кўпчилик овоз билан АҚШнинг Кубага қарши эмбаргосини тўхтатишга чақирди.
187 давлат, жумладан, Ўзбекистон Қўшма Штатларнинг Кубадан иқтисодий, савдо ва молиявий блокадасини олиб ташлаши учун овоз берди.
Фақат АҚШ ва Исроил қарши чиқди, Молдова бетараф қолди, Украина эса овоз бермади.
АҚШнинг Кубага қарши санкциялари АҚШ томонидан Кубага қарши жорий қилинган иқтисодий чоралар тизимидир.
Санкциялар 1960 йилда Куба Америка фуқаролари ва корпорацияларининг мулкини экспроприация қилганда жорий қилинган; 1962 йилда санкциялар деярли тўлиқ эмбарго даражасига қадар кучайтирилди.
Санкцияларни бекор қилиш шарти сифатида Қўшма Штатлар Кубада демократлаштириш ва инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишни, шунингдек, Кубанинг бошқа давлатлар билан ҳарбий ҳамкорлигини тўхтатишни талаб қилади.