platina.uz

Чиқиндидан қарздорлар токка пул тўлолмай қолади

1 ноябрдан кучга кириши белгиланган мазкур тартиб ҳақида ҳалигача бирор тушунтириш ва аниқ механизм йўқ.

Иқтисод
28 октябрь 2024 йил
Чиқиндидан қарздорлар токка пул тўлолмай қолади

2024 йил 1 ноябрдан чиқиндидан қарзи бор фуқароларга электр энергияси учун тўлов қилишда чекловлар ўрнатилади. Бу ҳақдаги президент қарори йил бошида имзоланган.

Аммо 1 ноябр бошланишига бир неча кун қолган бўлса-да, бу ҳақида аниқ ва шаффоф механизм йўқлиги, тушунтириш берилмагани муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Қарорга кўра, чиқинди хизматлари бўйича қарздорликни бартараф этмаганига қадар абонентларнинг электр энергияси учун тўловларини қабул қилишни вақтинчалик чеклаш жорий қилинади. Чеклов:

  • 2024 йил 1 июндан Тошкент ва Нукус шаҳарларида, шунингдек, вилоят марказларида чиқинди хизматлари бўйича 6 ойлик қарздорлик бўйича;
  • 2024 йил 1 ноябрдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида чиқинди хизматлари бўйича 3 ойлик қарздорлик бўйича;
  • 2025 йил 1 январдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида чиқинди хизматлари бўйича 1 ойлик қарздорлик учун қўлланилади.

Эътибор беринг, Тошкент ва Нукус шаҳарларида бу механизм аллақачон ишга тушган бўлиши керак. Аммо амалда ундай эмас. Яқинда шов-шув бўлиб кетган ҳолатда чиқиндидан қарздор айрим истеъмолчилар токдан узиб қўйилгани кузатилган.

Эътибор беринг, қарздор истеъмолчилар биратўла токдан узиб қўя қолинган. Аслида эса чеклов киритилиши керак эди. Чеклов қандай бўлиши ҳозирча мавҳум.

Ушбу масалага аниқлик киритиш мақсадида Platina.uz сайти "Ҳудудий электр тармоқлари" матбуот хизмати билан боғланди. Бироқ матбуот котиби саволларимизга жавоб беришни истамади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+