Чиқинди тўловидан қарзи борларни электрга тўловларини чеклаш жараёни бошланди
"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ октябрдан аҳолига огоҳлантириш хабарлари юборишни бошлаган.
Чиқинди тўловидан қарзи борларга электр берилиши ҳам чекланмоқда.
Ижтимоий тармоқларда "Ўзбекистонда аҳоли чиқинди пулини тўламагани учун электр энергиясини ўчириб қўйишни бошлади", мазмунидаги хабарлар тарқалди.
" Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ мазкур хабар юзасидан изоҳ берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" ги Фармонига асосан чиқинди хизматлари учун ойлик тўловлардан қарздорлиги бўлган абонентлар СМС орқали хабардор қилиб бориш амалиёти ҳам белгиланган.
Шунингдек, мазкур фармон асосида истеъмолчининг чиқинди бўйича қарздорлик бўйича огоҳлантирилгандан кейин тўлов қилмаган шахсларнинг электр учун тўловларини қабул қилишни вақтинчалик чеклаш амалиёти жорий этилиши белгиланган.
Мазкур фармон ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг октябр ойидан бошлаб "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг 2100 қисқа рақами орқали мазкур огоҳлантириш хабарларини юбориш амалиёти йўлга қўйилди.
Айни пайтда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ томонидан чиқинди бўйича огоҳлантириш хабари юборилгандан сўнг, қарздорликни бартараф этмаган истеъмолчиларга электр энергияси учун тўловларда чекловлар киритиш бўйича ҳам техник ишлар олиб борилаётганлигини маълум қиламиз" дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, йил бошида чиқиндига пул тўлатишнинг янги йўли ҳақида ёзгандик.